Аёл судьяларни қўллаб-қувватлаш йўлида ҳамкорликнинг янги босқичи

Ўзбекистон аёл судьялар ассоциацияси ҳамда Одил судлов академияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Аёл судьяларни қўллаб-қувватлаш йўлида ҳамкорликнинг янги босқичи

Мазкур меморандум суд-ҳуқуқ соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, аёл судьяларнинг касбий малакасини ошириш, уларнинг ҳуқуқий билими ва раҳбарлик кўникмаларини такомиллаштириш, шунингдек, миллий ва халқаро даражадаги таълим ҳамда илмий лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни назарда тутади.

Ҳамкорлик доирасида семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, малака ошириш курслари ва бошқа илмий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда экспертлар иштирокидаги ўқув дастурларини амалга ошириш режалаштирилган.