Ғузорда коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган ҳуқуқий тарғибот учрашуви ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг раиси Л.Расулова ҳамда тергов судьяси Л.Зайниддинова томонидан Ғузор туманидаги Наврўз маҳалласи Ёшлар клуби биносида аҳоли иштирокида ҳуқуқий тарғибот учрашуви ташкил этилди.

Ғузорда коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган ҳуқуқий тарғибот учрашуви ўтказилди

Тадбир давомида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган янги ҳуқуқий механизмлар юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Учрашувда коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, коррупция ҳақида хабар берган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат харидлари соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.