“Аёл судьялар учун махсус стресс-менежмент” тренинги ўтказилди

Аёл судьяларнинг касбий фаолияти юқори масъулият, доимий эмоционал босим ва тезкор қарор қабул қилишни талаб этувчи мураккаб шароитлар билан боғлиқлиги сабабли, уларнинг психологик барқарорлигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.

“Аёл судьялар учун махсус стресс-менежмент” тренинги ўтказилди

Шу мақсадда Ўзбекистон аёл судьялар ассоциацияси томонидан судьяларнинг стрессни самарали бошқариши, ички ресурсларини тиклаш ҳамда касбий фаолиятда эмоционал мувозанатни сақлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган махсус тренинг ташкил этилди.

Тренинг давомида иштирокчилар стресс ҳолатларини англаш, уларга нисбатан тўғри психологик ёндашувни шакллантириш ҳамда кундалик касбий фаолиятда учрайдиган босимли вазиятларда ўзини бошқариш усулларини амалда қўллаш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Мазкур тренинг орқали аёл судьяларнинг қарор қабул қилиш жараёнида аниқлик ва барқарорликни сақлаш, эмоционал зўриқишни камайтириш ҳамда профессионал мулоқот маданиятини янада ривожлантиришга эътибор қаратилди.