Туркий давлатлар ташкилоти судьялар кенгашлари раҳбарларининг тўртинчи йиғилиши ўтказилди

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқаро тадбир иштирокчиларига мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Туркий давлатлар ташкилоти судьялар кенгашлари раҳбарларининг тўртинчи йиғилиши ўтказилди

Ушбу йирик халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикаси аёл судьялари ассоциацияси раиси Малика Қаландарова ҳам фаол қатнашиб, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг Судьялар кенгаши вакиллари билан мулоқот қилди.

Шунингдек, ушбу йирик халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Нодира Бобохонова, Cудьялар олий кенгаши судьяси Гули Шукурлаева, Олий суд судьяси Мухаббат Рабиевалар иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари томонидан бундай форматдаги форумлар мамлакатларимиз ўртасида стратегик шериклик, судьялар ҳамжамияти органлари ўртасида амалий ҳамкорлик ва халқларимиз ўртасида самимий дўстлик муносабатларини кучайтиришда муҳим майдон экани таъкидланди.

Йиғилишда асосий эътибор туркий давлатлар судларида одоб-ахлоқ нормаларининг умумий стандартларини жорий этиш, судьяларни тайёрлаш самарадорлигини ошириш ва суд тизимини рақамлаштириш орқали одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, мазкур йўналишларда халқаро ҳамкорликни жадаллаштириш масалаларига қаратилди.

Йиғилиш якунларига кўра иштирокчилар Cудьялар одобининг умумий принциплари тўғрисидаги ўзаро англашув меморандумини қабул қилдилар.