ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон аёл судьялари ассоциацияси томонидан «Аёл судья — ҳар ишга қодир!» шиори остида «Аёл судья: ташаббус, ижодкорлик ва фаоллик» мавзусида ўтказилган сентябрь ойи ҳудудлараро танлови натижалари сарҳисоб қилинди.

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Танлов якунига кўра: Биринчи ўрин — Тошкент шаҳри; Иккинчи ўрин — Навоий вилояти; Учинчи ўрин — Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари эгаллади.

Танлов доирасида Тошкент шаҳри аёл судьялари «Ташаббус ва ижодкорлик», Навоий вилояти аёл судьялари «Фаоллик ва фидойилик», Қашқадарё ҳамда Фарғона вилояти аёл судьялари эса «Устоз-шогирд анъаналари» йўналишларида ғолиб деб топилдилар.

Шунингдек, аёл судьяларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ривожи ва ижтимоий фаоллигини рағбатлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Тошкент шаҳар, Навоий, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари судлари раисларига Ўзбекистон аёл судьялар ассоциацияси номидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Ассоциация жамоаси барча ғолибларни самимий табриклайди, уларга келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди!

Аёл судьяларни қўллаб-қувватлаш — ташаббус, касбий ўсиш ва адолатли судловни ривожлантиришга қўшилган ҳиссадир.