Фахрийлар ҳолидан хабар олинди

Хоразм вилоят маъмурий судининг аёл судьялари томонидан суд-ҳуқуқ тизимида узоқ йиллар самарали фаолият юритиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олинди

Фахрийлар ҳолидан хабар олинди

Азалий қадриятларимизга хос равишда ташкил этилган ушбу самимий дийдорлашувлар фахрийлар қалбида чексиз мамнуният уйғотди.

Суҳбатлар чоғида фахрий судьялар ўзларининг бой ҳаётий ва касбий тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёш авлодга ибратли маслаҳатлар беришди. Улар судьялик касби юксак масъулият, ҳалоллик, адолатпарварлик ва доимий ўз устида ишлашни талаб этишини алоҳида таъкидладилар.

Тадбир давомида фахрийларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва оилавий фаровонлик тилаб қолинди.