Олий суднинг тафтиш инстанциясида фуқаронинг ташкилотга нисбатан буйруқни ғайриқонуний деб топиш ва бошқа даъво талаблари юзасидан фуқаролик иши кўриб чиқилди.

Қуйи судлар даъвогарнинг ишга тиклаш тўғрисидаги талабини қаноатлантирган бўлсада, жавобгардан ундирилиши лозим бўлган мажбурий прогул учун иш ҳақи, қўшимча товон пуллар…

Қуйи судлар даъвогарнинг ишга тиклаш тўғрисидаги талабини қаноатлантирган бўлса-да, жавобгардан ундирилиши лозим бўлган мажбурий прогул учун иш ҳақи, қўшимча товон пуллари ва маънавий зарар миқдорининг ҳисоб-китобида хатоликка йўл қўйганлиги сабабли, Олий суд қуйи судларнинг суд ҳужжатларини қисман ўзгартирди.

Шу тариқа, даъвогарнинг фойдасига умумий ҳисобда 309 872 586 сўм ундирилиши белгиланди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram